Референдум ўтказиш харажатлари учун 182 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди — Марказий сайлов комиссияси

Референдум ўтказиш харажатлари учун 182 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди — Марказий сайлов комиссияси

Марказий сайлов комиссияси ва Иқтисодий молия вазирлиги томонидан тузилган харажатлар сметасига кўра, бу харажатларга 182,3 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Марказий сайлов комиссияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқди.

Ҳисоб-китобларга кўра, давлат бюджетидан 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида комиссия аъзоси Адҳам Ибодуллаев маълум қилди.

Мазкур харажатлар сметаси давлат бюджетида белгиланган маблағлар доирасида шакллантирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.

Таъкидланишича, смета тузишда референдумни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари талаблари, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ маблағ талаб қилувчи барча жиҳатлар ҳам алоҳида ҳисобга олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.