Истеъмолга яроқсиз гўштлар текширувдан ўтказилиб, ёқиб юборилган.
Ушбу гўшт маҳсулотлари Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг 2023 йил 14 март кунидаги хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган. Шундан сўнг, гўшт маҳсулотлари ёқиш йўли билан йўқ қилинган.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.