«Тошкент — 2025» ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик хорижлик экспертлар билан муҳокама қилинди

«Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик хорижлик экспертлар билан муҳокама қилинди

Шу кунларда Германия Олимпия спорт конфедерацияси қошидаги тиббий экспертлар қўмитаси раҳбари Кристиан Шнайдер ва йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш бўйича улкан тажрибага эга эксперт, менежер Вадим Ахмадиев пойтахтимизда бўлиб туришибди.

Ташрифдан кўзланган мақсад 2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишдир.

Шу мақсадда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов экспертлар билан учрашув ўтказди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов ҳам иштирок этишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.