Телеканал вазият учун узр сўраб, ушбу ҳолатга сиёсий тус бермасликни илтимос қилди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат “Янги Давр” информацион дастурининг спорт хабарлари блокидан олинган.
Бу ҳолат юзага келиши сабаблари аниқлаштирилганда, лавҳани тайёрлаган монтажчи “Реал Мадрид” жамоаси ўйнаётган футболда Испания байроғи ўрнига Украина байроғи хато қўйилган деб ўйлаб, бу «хатолик»ни ўзбошимчалик билан тўғирламоқчи бўлгани ва шу мақсадда беркитгани маълум бўлди.
Бош муҳаррир кўрик пайтида бу ҳолатга эътибор бермай, лавҳани эфирга узатишга рухсат берган.
«Бу бўйича айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Юзага келган вазият учун узр сўраймиз ва ушбу ҳолатга сиёсий тус бермасликни илтимос қиламиз», - дейилади муносабатда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.