Бокс бўйича ЖЧ—2023. Саиджамшид Жаъфаров мексикалик, Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса япониялик рақибини мағлуб этди

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Саиджамшид Жаъфаров мексикалик, Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса япониялик рақибини мағлуб этди

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 6 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.

— 67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик Юто Вакитага қарши рингга кўтарилди. Уч раунд якунига кўра Мўйдинхўжаев рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа Асадхўжа мусобақани муваффақиятли бошлади.

Саиджамшид Жаъфаров ( — 71 кг) эса мексикалик Марко Вердега қарши баҳс олиб бориб, ишончли ғалаба қозонган ҳолда чемпионатдаги юришини давом эттирадиган бўлди. Ҳакамлар ҳамюртимизнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.

6 май кунги баҳсларда Руслан Абдуллаев (63,5 кг) маврикийлик рақибини енгиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.