Ватандошимиз қўлларининг узунлигидан унумли фойдалана олди. Рус боксчиси эса масофани қисқартириб, зарабалар сериясини амалга оширишга ҳаракат қилди. Аммо Саиджамшидга бунга имкон бермади ва рақибига кетма-кет кучли зарбалар берди. Айниқса, иккинчи раундда Свиридченков жуда кўп зарбалар ўтказиб юбориши натижасида унинг шашти анча тушиб қолди. Жаъфаров сўнгги раундни нисбатан хотиржамроқ ўтказиб, жангни ўз фойдасига ҳал этди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 29:28).
Шу тариқа, Руслан Абдуллаев турнирдаги тўртинчи жангида ғалаба қозониб (улардан бирида рақиб рингга чиқмаганди), мусобақа ярим финалига чиқди.
Бугун яна 7 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади:
92 кг Лазизбек Мулложонов Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан сўнг)
54 кг: Ойбек Жўраев Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг)
60 кг: Мужибилло Турсунов Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг)
67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)
75 кг: Аълохон Абдуллаев Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг)
86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев Альфонсо Домингез (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг).
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.