73 кг вазн тоифасида иштирок этган Муроджон Йўлдошев бронза медали учун баҳсда канадалик Артур Маргелидондан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди. Бу терма жамоамиз учун мусобақадаги учинчи медаль.
Қайд этиш жоиз, дзюдочиларимиз шу пайтгача ҳали бир жаҳон чемпионатида 3 та медалга сазовор бўлишмаган эди. Доҳа татамиларида ушбу тарихий натижа мусобақанинг дастлабки уч кунида амалга ошгани эса жорий рекордни янада яхшилаш учун имкон кўплигини англатади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.