Бокс — 2023. Бугун бешинчи боксимиз ҳам ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди

Бокс-2023. Бугун бешинчи боксимиз ҳам ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди

Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугунги дастур доирасида сўнгги иштирокимиз ўз жангини ўтказди.

— 75 кг вазн тоифасида жанг қилган Аълохон Абдуллаев сербиялик Алмир Мимич устидан ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда спортчилар ўзаро яқин жанг олиб боришди ва унда ҳакамларнинг 4 нафари устунликни ҳамюртимизга беришди.

Сербиялик боксчи иккинчи бўлимни фаол бошлаганди, аммо орадан кўп ўтмасдан у кучли зарбаларни ўтказиб юбора бошлади. Натижада рефери икки марта Аълохон фойдасига нокдаун қайд этди. Ҳакамларнинг барчи бу раундга 10-8 баҳосини беришди, ҳамюртимиз фойдасига.

Учинчи бўлимда Мимич «омадли зарба»га умид қилган ҳолда олдинга ташлади ва бир марта Аълохонни нокдаунга туширди. Шунинг учун бўлса керак, якуний баҳо — 4:0 кўринишда бўлди. Яъни бир ҳакамнинг баҳолари 28:28 кўринишида бўлди.

Шу тариқа, таркибимиздаги энг ёш боксчимиз дебют жаҳон чемпионатида чорак финал йўлланмасига эга чиқди. У ярим финал йўлланмаси учун венгриялик Пилип Акиловга қарши рингга чиқади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.