Улар ижтимоий тармоқ орқали аёлларни ҳақорат қилиб, фоҳишаликда айблаб, туҳмат қилиб келган.
Аниқланишича, жиноий гуруҳ 200 дан ортиқ аёлларнинг суратлари, телефон рақамлари, исмларини Telegram'даги каналга ёпиқ профиль орқали жойлаштириб келган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, ғаразли ва паст ниятларни кўзлаган ҳолда мазкур аёллар пул эвазига фоҳишалик билан шуғулланиб келишлари ҳақида туҳмат қилиб, жабрланувчи аёллар ўз суратларини мазкур каналдан ўчириб ташлашни талаб қилган вақтларида уларни турли куракда турмайдиган уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб келаётганлиги ҳақида маълумот олинди.
Олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижасида, мазкур жиноий ҳаракатларни 1982 й.т., муқаддам МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат) билан жавобгарликка тортилган, сурхондарёлик М.Ш. ва 2003 й.т., қашқадарёлик Р.С.лар амалга ошириб келаётганликлари аниқланди. Улар фойдаланиб келаётган телефонларда уларнинг жиноий фаолиятини тасдиқловчи ёзишмалар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 139-140-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.