11 июн куни Буҳоро нефтни қайта ишлаш заводида журналистлар учун пресс тур ташкил этилди.Бир неча йиллар аввал бундай стратегик ҳудудларга кириш ОАВ ходимлари учун эртакдек гап эди.Ўзбекнефтгаз АЖ ошкоралик сиёсати билан иш олиб бораётгани сабабли ОАВга ушбу ҳудудлар эшиклари очилди.
2022 йилда Республика истеъмолчиларини автобензинга бўлган талаби 1,3 млн.тонна бўлиб, 2022 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жами 835,2 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши, истеъмолчилар талабининг 65% ни таъминлайди.
Четдан сотиб олинадиган импорт хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган нефт маҳсулотларининг таннархи хом ашё нархи ва божхона харажатлари билан бирга нарх шакллантиририб юкори октанли бензин махсулотлари ишлаб чиқарилиб, нарх шакллантирилмоқда.
Биз билган энг муҳим маълумотлардан бири бу бензин нархи баландлигини Ўзбекнефтгаз эмас балки биржадаги талаб белгилаши бўлди.
Бензин сифати билан боғлиқ айрим можароли вазиятлар учун завод ўзини-ўзи ҳимоя қилиб қўйган.
Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жамоатчиликка тўғри ахборот етказиш мақсадида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун ташкил қилинган пресс-турда маълум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.