Бокс — 2023. Ўзбекистоннинг етти аъзоси финалда иштирок этадиган бўлди

Бокс-2023. Ўзбекистоннинг етти аъзоси финалда иштирок этадиган бўлди

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалнинг кечки дастуридан ўрин олган жанглар деярли якунланиб қолди.

71 кг. вазндаги вакилимиз Саиджамшид Жаъфаров финал йўлланмаси учун бразилиялик Вандерсон Де-Оливейрага қарши жанг ўтказди. Спортчилар таваккал қилмасдан эҳтиёткорлик билан рингда ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳамюртимиз кичик устунликка эришди — 3:2.

Жаъфаров иккинчи раунддан бошлаб зарбалар сонини ошириб борди ва жангни ўз фойдасига ҳал этди — 4:1 (30:27, 29:28, 29:28, 29:28, 28:29).

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг етти аъзоси жаҳон чемпионати финалида жанг қиладиган бўлди. Бу эса боксимиз тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Гамбург — 2017 ва Екатеринбург — 2021 турнирларида Ўзбекистоннинг 4 боксчиси финалда қатнашганди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.