«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов 2-турда мезбон шахматчини мағлуб этди

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов 2-турда мезбон шахматчини мағлуб этди

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида классик баҳсларининг 2-тури бугун ўтказилмоқда.

Нодирбек Абдусатторов бугун норвегиялик Арян Тарига қарши қора доналарда ўйнади. Ҳамюртимиз ўйин бошида кичик хатога йўл қўйди. Рақиб эса бундан унумли фойдалана олмади ва у ҳам хатоларга йўл қўя бошлади. Якунда эса ҳамюртимизнинг рақибнинг хатосини кечирмади ҳамда баҳсни ўз фойдасига ҳал этди.

Ватандошимиз ушбу ғалаба туфайли ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб қўйди ва очколарини 4 тага етказиб олди. Абдусатторов 3-турда франциялик Алиризо Фируджага қарши оқ доналарда ўйнади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.