Чавандозларимиз Москвадаги нуфузли турнирда совриндорлар қаторидан жой олишди

Чавандозларимиз Москвадаги нуфузли турнирда совриндорлар қаторидан жой олишди

Москва шаҳрида конкур бўйича “Бит Ривер” турнири ўз ниҳоясига етди. 26-28-май кунлари учинчи бор ўтказилган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишди.

“Jump&Drive” дастурини ўз ичига олган 11-йўналиш спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди.

Беллашувларда Хуршидбек Алимжонов билан тандем ҳосил қилган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев 120 см тўсиқлардан ўтиш баҳсларида энг яхши натижани қайд этишди.

145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида эса Аъзам Толиббоев иккинчи ўринга сазовор бўлди. “Базарт Де Рует” лақабли тулпорда ҳаракат қилган юртдошимиз фақатгина россиялик Василий Еростовойдан орта қолди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.