Тошкентдаги бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкентдаги бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади

Очиқ осмон остида концерт дастури ўтказилиши сабабли пойтахнинг айрим кўчалари 10:00 дан 00:00гача ёпилади.

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 19:30 да Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93-мавсумнинг очилиши муносабати билан очиқ осмон остида “Куз зари оғушида Катта Мусиқа” концерти бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан 8 сентябрь куни соат 10:00 дан 00:00гача Тошкентдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Унга кўра:— Буюк Турон кўчаси Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган оралиқда;

— Бухоро кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Зарафшон кўчасигача бўлган оралиқда.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Тошкентдаги бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.