Бокуда таэквондо бўйича жаҳон чемпионати старт олмоқда

Бокуда таэквондо бўйича жаҳон чемпионати старт олмоқда

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида — 68 кг, аёлларда эса — 57 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Бугунги беллашувларда ҳамюртларимиздан Токио — 2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ҳамда Мадина Мирабзалова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлайдилар:

— 68 кг: Улуғбек Рашитов – Уилфрид Макентчоу (Камерун) / Жозеф Фири (Малави)

— 57 кг: Мадина Мирабзалова – Тина Моданло (Эрон)

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.