Таэквондо WT. Рим гран-присида Улуғбек Рашитов олтин, Рафалович кумуш медални қўлга киритди

Таэквондо WT. Рим гран-присида Улуғбек Рашитов олтин, Рафалович кумуш медални қўлга киритди

Италия пойтахтида старт олган таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Бугун баҳсларда иштирок этган икки вакилимиз медалларга сазовор бўлишди.

— 68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубоятга учратди. Шу тариқа, 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна олтин медалга сазовор бўлмоқда.

+80 кг вазндаги вакилимиз Никита Рафалович ҳам финалгача етиб борди. Аммо ғолиб учун кечган жангда ватандошимиз Буюк Британия вакили Каден Куннингемга имкониятни бой берди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.