Дзюдо. Диёра Келдиёрова — Улан-Батор «катта дубулға» турнири совриндори

Дзюдо. Диёра Келдиёрова — Улан-Батор «катта дубулға» турнири совриндори

Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор “катта дубулға” турнирининг биринчи куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига битта бронза медали ёзиб қўйилди.

— 52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Юртдошимиз бронза медали учун кечган беллашувда БАА вакили Хорлодои Биршелтдан устун келди.

Ушбу натижа орқали спортчимиз жаҳон ва Париж — 2024 Олимпидаси рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очко ёзиб қўймоқда.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.