Тошкентнинг Учтепа туманида ҳам МЧЖ томонидан 42 туп дарахтга зарар етказилганлиги аниқланди

Тошкентнинг Учтепа туманида ҳам МЧЖ томонидан 42 туп дарахтга зарар етказилганлиги аниқланди

Ўтган йили МЧЖга дарахтларни кесмаслик бўйича рад жавоби ҳамда дарахтларни сақлаб қолиш бўйича огоҳлантириш берилган.

Учтепа туманининг Лутфий ва Катта Хирмонтепа кўчалари кесишмасида жойлашган ушбу ҳудудни “GORODA STROY” МЧЖ ўраб олгани маълум бўлди.

Ўрганишлар натижасида 2021 йил 11 октябрда “GORODA STROY” МЧЖга далолатнома расмийлаштирилиб дарахтларни кесмаслик бўйича рад жавоби ҳамда дарахтларни сақлаб қолиш юзасидан қонунчиликка белгиланган тартибда огоҳлантириш берилган.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ушбу ҳудуддаги дарахтлар ҳолати бўйича навбатдаги хатлов ўтказилганда 9 туп чинор, 2 туп арча мавжуд эмаслиги, чинор, шумтол, сафора, арча каби 27 туп дарахтлари кўчириб ўтқазиш, 4 туп терак эса муҳофаза қилиш чоралари кўрилмагани сабабли қуриб қолгани жами 42 туп дарахтларга зиён етказилганлиги аниқланган. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига жами 425 100 000 сўм миқдорида зарар етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан “GORODA STROY” МЧЖ масъуллари тушунтириш беришдан бош тортишган, дея хабар бермоқда Экоқўмита Ахборот хизмати.

Тошкентнинг Учтепа туманида ҳам МЧЖ томонидан 42 туп дарахтга зарар етказилганлиги аниқланди
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тошкент шаҳар прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим қилган.

Унга кўра, бугунги ўрганишлар давомида жамоатчилик талаби билан ҳудудни ўраб олган тўсиқлар олиниб, дарахтлар қайта хатловдан ўтказилди. Айни пайтда ҳудудда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.