Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари иштирок этишди.
Маросимда сўз олган расмийлар мамлакатимизда ёш авлоднинг бугунги кунда спорт билан шуғулланишлари учун яратилаётган шароитлар, Президентимиз томонидан бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, тадбир давомида Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бахнинг Олимпия куни муносабати билан йўллаган байрам табриги ҳам қўйиб берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.