Унинг сўзларига кўра, мазкур тадбир туркий давлатларнинг янада чуқур интеграциялашув жараёнини бошлаб берди, шунингдек, Ўзбекистоннинг ТДТга раислигига муҳим туртки берди.
Гисмат Гўзалов таъкидлаганидек, ушбу муҳим сиёсий тадбир давомида Қўшма декларация қабул қилинди ва Ташкилотнинг иқтисодиёт, транспорт ва институционализация соҳаларида қатор кўп томонлама ҳужжатлар имзоланди. ТДТ давлатлари минтақанинг бутун иқтисодий ва транзит салоҳиятидан фойдаланган ҳолда савдо алоқаларини чуқурлаштиришга эришишга интилмоқда.
Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Венгриянинг етакчи таҳлилий марказлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти котибиятининг 20 дан ортиқ вакили иштирок этмоқда.
Қатнашчилар Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитининг якуни, аҳамияти, анжуманда Президентимиз томонидан билдирилган муҳим ташаббусларни муҳокама қилишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.