Ханчжоу — 2022. Ўқ отишда медалларга жуда яқин эдик

Ханчжоу-2022. Ўқ отишда медалларга жуда яқин эдик

Ханчжоу — 2022 Осиё Ўйинларининг навбатдаги куни бошланди. Ҳозиргина эркаклар 10 метр масофада тўппончадан ўқ отиш бўйича жамоавий баҳсларда иштирок этишди.

Бунда ҳар бир мамлакатдан 3 нафардан спортчи иштирок этди ва уларнинг ҳар бирига 60тадан ўқ отиш имконияти берилди.

Муҳаммад Камолов, Владимир Свечников ва Веньямин Никитиндан иборат жамоамиз баҳсларнинг катта қисмида олдинда боришди. Аммо энг сўнгги 6-уринишда ўзбекистонликлардан омад юз ўгирди ва мерганларимиз якунда 4-ўринга тушиб қолишди.

Ушбу баҳслар яккалик ўртасида мусобақанинг финал босқичи учун саралаш вазифасини ўтаб берди. Владимир Свечников 579 балл билан 6-ўринни эгаллади ва финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Тўппончада ўқ отиш, 10 метр, эркаклар, жамоавий

1. Ҳиндистон — 1734
2. Хитой — 1733
3. Вьетнам — 1730
4. Ўзбекистон — 1727

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.