Сирдарёда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Сирдарёда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Lacetti автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорда тўхтаб турган 3 та Lacetti ва битта Cobalt билан ўзаро тўқнашган.

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида 5 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 18 апрель куни соат тахминан 14:20 да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи А — 373 халқаро аҳамиятидаги автомобиль йўлининг “Тошкент-Термиз” йўналиши 4-километрида содир бўлган.

Аниқланишича, автомобиллар светофор қурилмасининг қизил чироғида кетма-кет тўхтаб турган вақтида, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Р.М. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинанинг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Оқибатда, 3 та Lacetti ва Cobalt автомобилларининг орқа томонидан келиб тўқнашган.

ЙТҲ натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлар олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар МЖтКнинг 133-моддаси тартибида ЖИБ Оқолтин туман судига юборилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.