Ханчжоу — 2022, бокс. Райҳона Қодирова 43-сонияда рақибини таслим этди

Ханчжоу-2022, бокс. Райҳона Қодирова 43-сонияда рақибини таслим этди

Осиё Ўйинларида бокс бўйича аёллар ўртасидаги мусобақага 60 кг. вазнда ташриф буюрган Райҳона Қодирова ўзининг илк жангини ўтказди. Ҳамюртимизга қатарлик Дана ал-Жаббор рақиблик қилди.

Қодирова биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратиб, жангни муддатидан аввал ҳал этди. Рефери жангни тўхтатганида энди 43-сония ўтиб бораётганди.

Ҳамюртимиз чорак финалда Хитой Тайпейи вакили Ву Ших Йига қарши рингга кўтарилади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.