Ўқитувчи ўқувчи қизга мактабга ота-онаси билан келишини айтган. Бундан онасининг жаҳли чиқиб, мактабга бостириб бориб, жанжал кўтарган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Тошлоқ туманидаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Воқеа содир бўлган куни мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчи қизга мактабга ота-онаси билан келишини айтиб, талаб қўйган. Бу эса қизнинг онасини ғазаблантирган.
Натижада асли андижонлик бўлган 33 ёшли аёл мактабга келиб, жанжал кўтарган. Вояга етмаган ўқувчилар ва бошқа ўқитувчиларнинг олдида ўқитувчини камситиб, сочидан тортиб тан жароҳати етказган.
Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан фуқаро Тўйчиевага ЖКнинг тегишли моддаси билан 6 млн сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Апелляция судида аёл вақтинча ишсиз бўлгани учун жаримани тўлай олмаслигини сабаб қилиб кўрсатган. Лекин ўқитувчидан кечирим сўрамагани ва жабрланувчига зарар миқдори қайтарилмаганлиги учун суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.