Ўзбекистонда радиоактив ва зарарли чиқиндихоналар кўпайиши башорат қилинмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистондан кейин минтақада бундай ишчи гуруҳини ташкил қилган учинчи давлатга айланган. Идоралараро ишчи гуруҳ саноат хавфсизлиги, сув ресурслари учун масъул органлар, шунингдек, хусусий сектор, илмий доиралар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик қилиш учун платформа вазифасини ўтайди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 41 та радиоактив ва бошқа зарарли чиқиндилар сақланадиган жойлар мавжуд.
Қайд этилишича, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси Швейцария Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш федерал бошқармаси молиявий кўмаги асосида мазкур гуруҳга жойларда минтақалараро даражада чиқиндихоналар хавфсизлигини таъминлаш масаласини ўргатади.
БМТ хабарида таъкидланишича, Ўзбекистон жаҳондаги йирик олтин ва уран қазиб олувчи давлат ҳисобланади. Келгусида бу соҳадаги ишлаб чиқариш янада кўпайиши кутилмоқда, бунинг ортидан эса радиоактив ва зарарли чиқиндихоналар ҳам кўпаяди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.