Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ravon — 3 ва Nexia — 2 автомобиллари ўзаро тўқнашиши сабаб икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилган.

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 5 май куни соат тахминан 13:30 ларда давлат аҳамиятдаги 4Р — 79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлида Б.М. Ravon — 3 русумли автомобилни “Шаҳрисабз-Қарши” йўналиши бўйича бошқариб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, Ж.А. бошқарувида бўлган Nexia — 2 билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, Nexia — 2 русумли автомашинада бўлган икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккала транспорт воситаси ҳайдовчилари тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.