ИИББ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бош прокуратура ҳолатни ўз назоратига олди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 2 май куни 4 нафар фуқаролар Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг фарзандлари (6 ёшли қизлар) МТТда ухлаб ётган вақтида, вояга етмаган 2008 йилда туғилган Х.Ш. болаларнинг танасини турли қисмларини қўли билан ушлаб, уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир қилганлигини маълум қилишган ва Х.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
«Жиноят иши доирасида барча ҳолатлар батафсил ўрганилиб, зарурий тергов ҳаракатлари ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», - дейилади хабарда.
Шунингдек, мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан қатъий назоратга олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.