8-синф мактаб ўқувчилари 4 нафар аёллар томонидан зўрлаш билан таҳдид қилиниб, калтаклаб кетилганлиги айтилди.
Жорий йилнинг 8 май куни тахминан соат 16:30 атрофида Қарши шаҳар 1-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси вояга етмаган қиз А.Ш. ва шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси вояга етмаган қиз Т.Ф.лар ўртасида келишмовчилик содир бўлган.
Келишмовчилик оқибатида вояга етмаган А.Ш.нинг онаси Х.Ш., бир нечта танишлари билан мактабга бориб, вояга етмаган Т.Ф.ни ва бошқа вояга етмаган қизларни ҳақорат қилиб, бир нечтасини уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.