Ханчжоу — 2022'да 13-олтин медаль! Каноэчиларимиз жуфтликда ғолибликни қўлга киритишди!

Ханчжоу-2022'да 13-олтин медаль! Каноэчиларимиз жуфтликда ғолибликни қўлга киритишди!

Осиё Ўйинларининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш секторида бугун 6 та финал баҳслари режалаштирилган. Уларнинг учинчисида каноэда 1000 метрга эркаклар ўртасида жуфтлик баҳси бўлиб ўтди.

Ҳамюртларимиз Шоҳмурод Холмуродов ва Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги стартни бироз секинроқ бошлаган бўлсалар-да, улар финишда таъқибчиларни катта фарқ билан ортда қолдиришди. Қозоғистонликлар ҳамюртларимиздан нақ 6 сония ортда қолиб кетишди. Учинчи ўрин эса Ҳиндистонга насиб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 45 тага етди — 13 олтин, 14 кумуш ва 18 бронза.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.