Ханчжоу — 2022, каноэ: Шоҳсанам Шерзодова 4-ўринни эгаллади

Ханчжоу-2022, каноэ: Шоҳсанам Шерзодова 4-ўринни эгаллади

Осиё Ўйинларининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш секторида бугун 6 та финал баҳслари режалаштирилган. Уларнинг дастлабкиси каноэда 200 метрга аёллар ўртасида яккалик баҳси бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Шоҳсанам Шерзодова спринт масофасида финишни тўртинчи бўлиб кесиб ўтди. У учинчи ўриндаги қозоғистонлик спортчига атиги 0,017 сония ортда қолди (фотофиниш).

Ғолибликни Хитой, кумуш медални эса Таиланд вакили қўлга киритди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.