Велошоссенинг шахсий пойга дастурида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская олтин медални қўлга киритди. 18.3 км масофага кечган пойгада ҳамюртимиз 24:36.99 дақиқа натижа кўрсатди.
Ватандошимиз 2-ўринни эгаллаган япониялик спортчини 1 дақиқага ортда қолдирди. Бронза медали эса қозоғистонлик Рината Султановага насиб этди.
Бу Ўзбекистон делегацияси учун 12-олтин медаль бўлди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.