Чуй вилоятида жойлашган янги завод биринчи босқичда йилига 10 мингта автомобиль ишлаб чиқаради.
Дастлабки босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 мингта автомобилни ташкил этади, 1000 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари икки давлат президентларига миннатдорлик билдириб, бу қардош республикалар бирлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишини айтди.
Таъкидланишича, Қирғизистонда завод қурилиши тўғрисида битим шу йилнинг январь ойида Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга расмий ташрифи чоғида эришилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.