Келтирилишича, тендерда ютган компаниялар тузилган шартномалар шартини бажармаган.
Унга кўра:
Лойиҳанинг умумий қуввати 219,4 МВт бўлиб қуйидаги 6 та лотга бўлинган:
—Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани – 36,1 MVt;
—Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари – 33,8 MVt;
—Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани – 41,55 MVt;
—Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари – 33,3 MVt;
—Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани – 34,1 MVt;
—Тошкент шаҳри (Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларидан ташқари) – 40,55 MVt.
Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун ўтказилган мазкур танлов натижалари бекор қилинган.
Ушбу танловда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш бўйича 18 та компания иштирок этган ва мазкур лойиҳа аҳоли ва давлат манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, танлов натижалари бўйича ютган компаниялар билан тузилган шартномалар мазкур компаниялар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли бекор қилинган.
Ҳозирги кунда ажратилган маблағларни инобатга олиб, умумий қуввати 2,5 MVtга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича янги танлов эълон қилинган.
Кейинги босқичда ушбу йўналишдаги лойиҳаларнинг асосий қисмини молиялаштириш халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда бу йўналишда музокаралар олиб борилмоқда. Бу эса лойиҳаларнинг нархини пасайтириш ва уларнинг сифатли амалга оширилишида муҳим аҳамиятга эга,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.