Қурилиш бўлишига норозилик билдирган маҳаллий аҳолига қарши 3 нафар шахслар бақириб, жамоат тартибини бузган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 17 май куни тахминан соат 10:00 атрофида Юнусобод тумани 8-мавзеда қурилиш фирмаси вакиллари ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида можаро юзага келган.
Ушбу ҳудудда қурилиш бўлишига норозилик билдирган фуқароларга қарши 1991 йилда туғилган Ф.Ж., 1992 йилда туғилган С.Х. ҳамда 1993 йилда туғилган Х.Н.лар бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ж., С.Х., Х.Н.ларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси («майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.