Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.
Ўрганишлар давомида ушбу воқеа Жиззах вилояти Янгиобод тумани «Сармич» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи С.Б. исмли фуқаро «Юқори Сармич» қишлоғи ҳудудида адашиб қолган бир дона тулкини тутиб, тутқунликда сақлагани аниқланган.
Таъкидланишича, фуқаро томонидан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4, 24, 26-моддалари талаблари бузилган. Ҳуқуқбузар фуқарога МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 300 000 сўм миқдорида жарима белгиланган.
Қолаверса, болалар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тулки табиат қўйнига қўйиб юборилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.