Тошкент вилоятида 360°да қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилди

Тошкент вилоятида 360°да қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилди

Махсус қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида 6 та қоидабузарлик ҳамда автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.

Республика ҳудудида ЙТҲларни олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат автомобилларига ўрнатилган 360°да қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма Тошкент вилояти автомобиль йўлларида ишга туширилди. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди:

ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;

ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;

светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);

йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;

йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;

давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.