Ханчжоу — 2022, футбол. Жанубий Корея Осиё ўйинлари ғолибига айланди

Ханчжоу-2022, футбол. Жанубий Корея Осиё ўйинлари ғолибига айланди

Ханчжоу Осиё ўйинларида футбол мусобақаси ҳам якунига етди. Эркаклар ўртасидаги турнир финалида Жанубий Корея ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Японлар баҳснинг 2-дақиқасидаёқ Котаро Учино томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очишди.

Кореяликлар эса 27-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Ўзбекистон дарвозаисга иккита гол урган Чжонг Ву Йонг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлим бошида эса кореяликлар ғалаба тўпини киритишди. Гол муаллифи — Чо Йонг-Вук.

Шу тариқа, Жанубий Корея олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Япония кумуш медаль эгасига айланди. Бронза эса Ўзбекистонга насиб этган.

Ханчжоу — 2022. Футбол, эркаклар, финал
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ — ЎЗБЕКИСТОН — 2:1 (1:1)
Голлар: Котаро Учино (2) — Чжонг Ву Йонг (27), Чо Йонг-Вук (56)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.