Сурхондарё вилоятида ТТЁ шифокорлари электроскутерлардан фойдаланишни бошлади

Сурхондарё вилоятида ТТЁ шифокорлари электроскутерлардан фойдаланишни бошлади

«Инновацион ечим» сифатида қаралаётган электроскутерларда махсус чемодан бўлиб, барча керакли воситалар билан таъминланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сурхондарё вилоятида тез ёрдам шифокорлари синов тариқасида электроскутерлардан фойдаланишни бошлаган.

Қайд этилишича, республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалига бир кунда ўртача 3000 дан зиёд чақириқ келиб тушади. Мурожаатларнинг аксарияти 17:00 дан тунги 01:00 га қадар бўлган вақт оралиғига тўри келади.

«Бундай тиғиз пайтда беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис вилоят «Тез ёрдам» хизматида бу масалага инновацион ечим сифатида электроскутерлардан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Электроскутерлар замонавий тез ёрдам машиналари каби қулайликларга эга бўлмаса-да, тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда осон юра оладиган транспорт воситаси саналади.

Бу эса шифокорларнинг белгиланган манзилга кечикмай етиб бориши ва оғир бўлмаган беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишига хизмат қилади»,- дейилади хабарда.

Шифокорларга берилган электроскутерларда махсус чемодан бўлиб, улар керакли, асосий тиббий аппаратлар ва бир марталик ишлатиладиган тиббий аппаратлар тез тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори воситалари билан таъминланган.

Скутердаги тез тиббий ёрдам фельдшери қўшимча жароҳатлар ёки ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатларда Call-марказ билан боғланиб, уларга бемор ҳақида маълумот бериб, врачлик бригадасини ёрдамга чақиради. ТТЁ санитар-автотранспорт воситаларида врачлик бригадаси етиб келгунга қадар, фельдшерлар беморга сифатли ва тез ёдам кўрсатади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.