Ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланиб юрган 23 ёшли йигит бедарак йўқолган. У икки ойдан бери топилмаяпти.
Жорий йилнинг февраль ойи охирларида ўғил шериклари билан конга кетиб, бедарак йўқолган. Аёлга ўғлини кечаси тош босиб қолгани ҳақида хабар берилган. Аёл ўша кундан бери ўғлининг жасади ҳам топилмаганини маълум қилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz сўровига жавобан ҳолат ҳақиқатда содир бўлганини тасдиқлади.
Унинг қайд этишича, ҳозирда Қушработ тумани прокуратураси томонидан терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бедарак йўқолган йигитни топиш бўйича барча тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.