Ханчжоу — 2022: Фирдавс Мусабеков бугун иккинчи бор шоҳсупага кўтарилди

Ханчжоу-2022: Фирдавс Мусабеков бугун иккинчи бор шоҳсупага кўтарилди

Пара-сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фирдавс Мусабеков бугунги кун ҳисобидан иккинчи бор шоҳсупага кўтарилмоқда.

Ҳамюртимиз S13 классида 100 метрга брасс усулда сузиш беллашувларида 1:08.36 дақиқа натижа қайд этиб кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Мусабеков бироз аввал 400 метрга эркин усулда сузиш дастурида бронза медалига эга чиққан эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.