Ислом Махачев UFC’да рекорд қайд этди

Ислом Махачев UFC’да рекорд қайд этди

UFC 294 да Александр Волкановскини таслим этган Ислом Махачев промоушен тарихида ўзига хос рекорд қайд этди.

Ислом P4P рейтингидаги топ — 3 ликка кирувчи рақибларга қарши кетма-кет 3 та жанг ўтказган тарихдаги илк жангчига айланди.

Ундан ташқари доғистонлик спортчи ҳар учала жангни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олди. Махачев 12 ой давомида 3 та жанг ўтказди.

2022 йил октябрь ойида Ислом Чарльз Оливейрани 2-раундда мағлуб этганди. 2023 йилнинг февраль ойида эса ҳакамлар қарорига кўра Волкановски устидан ғалаба қозонган.

21 октябрь санасида яна Алексга қарши октагонга кўтарилиб, биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.