Сенаторлар Ички ишлар ва Миллий гвардияга табиатни муҳофаза қилиш ваколатларини берувчи қонунни маъқулладилар.
Унга кўра, ички ишлар ва Миллий гвардия органларига МЖтКда белгиланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 7 та моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тегишлилиги белгиланмоқда.
Ушбу ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо қўллашга ҳақли бўлган мансабдор шахслар, шунингдек, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ҳақли бўлган ушбу органлар тузилмаларининг мансабдор шахслари белгиланмоқда.
Шу билан бирга ички ишлар ва Миллий гвардия органлари мансабдор шахсларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги баъзи ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати берилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, эпидемияларга қарши курашиш, жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштиришда патруль-пост хизмати ходимлари учун муайян қийинчиликларни келтириб чиқараётган эди.
Эндиликда, юқоридаги ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, патруль-пост хизмати бўлинмаларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузишга ҳақли бўлади.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.