Бу ҳолатни ғалла йиғим-теримига жалб қилинган “КамАз” ҳайдовчиси содир қилган. У бундан пушаймонлигини билдирди.
Қайд этилишича, мазкур йигит Сурхондарё вилояти Музработ туманида ғалла йиғим-теримига жалб қилинган “КамАз” русумли юк машинаси ҳайдовчиси экани маълум бўлган.
“ГАИ” машинаси орқасида туриб, видео олганмиз. Бир бола бу ҳолатни видеога олиб, TikTok'ка қўйиб юборибди-да. Қилган ишимдан пушаймонман. Тенгдошларимга бу ишни қилишни тавсия қилмайман, дейди ҳуқуқбузар йигит.
Суд ҳукми билан йигит МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.