Йигит дўсти билан бирга йўлнинг ўртасида турмуш қуриш таклифининг ғайриоддий манзарасини видеога туширишга қарор қилди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Жорий йилнинг 31 май куни Чилонзор тумани, Чилонзор метро бекати олдидаги йўл қатнов қисмининг пиёдалар ўтиш жойида, 2004 йилда туғилган П.Д. ва ушбу «пранк»ни тасвирга олишга жалб қилинган таниши 2000 йилда туғилган Т.М., жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, гўёки ўзини оёғи синган ҳолатда кўрсатиб, йўл қатнов қисмида сунъий тирбандлик содир этган ҳамда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси («Майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.