Водийда кучли шамол сабаб айрим ҳудудларда «свет» ўчди — видео

Водийда кучли шамол сабаб айрим ҳудудларда "свет" ўчди — видео

Секундига 24 метр тезликда эсган шамол сабаб электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Секундига 24 метр эсаётган кучли шамол туфайли водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шу сабабли хавфсизликни таъминлаш мақсадида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги айрим электр тармоқлари вақтинча тармоқдан ажратилди.

Бунинг натижасида бир нечта насос станциялар, аҳоли ҳамда юридик истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатиляпти.

Қайд этилишича, ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.