Самарқанд вилояти ИИБ 25 ёшли ҳуқуқбузарни қўлга олди. У узр сўраб чиқди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган 1998 йилда туғилган фуқаро қўлга олинган. Фуқарога нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиши учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.
“Куни кеча ўзимнинг шахсий автомобилимда ЙПХ ходимлари ҳақида озгина салбий фикр билдириб қўйдим. Айбимга тўлиқ иқрорман. Ўзбошимчалик қилиб, машинамнинг тўртта ойнасини «тонировка» қилдиргандим. Барча ЙПХ ходимларидан узр сўрайман”, — дейди у.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузар йил бошидан бери 18 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. У буни ёшлик қилиб қўйганмиз, дея изоҳлади.
Олий суднинг UzNews.uz'га хабар беришича, ҳуқуқбузар МЖтКнинг 183-моддаси ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Унга нисбатан ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.