Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча ўчирилади

Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларида 6 июнь куни кун бўйи табиий газ вақтича йўқ бўлади.

Тошкентнинг Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларидаги айрим ҳудудларда газ қувури ва қудуқларида таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, эртага, 6 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Чилонзор тумани:

Аҳоли истеъмолчилар: “Бешқўрғон” МФЙ да жами 120 та ерли хонадонлар;

Улгуржи истеъмолчилар: “Бешқўрғон” МФЙ жами 3 та улгуржи истеъмолчилар.

Яккасарой ва Олмазор туманлари:

Аҳоли истеъмолчилар: “Янги Тошкент” МФЙ даги жами кўп қаватли уйдаги 90 та хонадонлар;

Улгуржи истеъмолчилар: Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги «Корзинка», Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги хусусий мактаб, “Амирун” hotel ва “Янги Тошкент” МФЙ даги жами 3 та улгуржи истеъмолчилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.