Электр энергиясида юзага келган авария пойтахтда қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Ўтган ой президент йиғилишда иссиқ кунларда электр энергиясида муаммо юзага келиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди.
Электр тармоғидаги узилиш сабаб Яшнобод, Яккасарой, Миробод туманларидаги бир қатор маҳалалар аҳолиси сувсиз қолди. Шунингдек, Чилонзор, Учтепа ва Юнусобод туманларининг айрим жойларида иссиқ сув ўчирилди.
Бундан ташқари, шаҳарнинг бир нечта ҳудудларида светофорлар ишламаяпти. ИИББ ҳайдовчилардан тезликни пасайтириб, йўлда ўта ҳушёр бўлишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида президент Шавкат Мирзиёев энергия таъминотини яхшилаш чораларини белгилаш бўйича йиғилиш ўтказганди. Йиғилишда ёзнинг иссиқ кунларида электр энергиясига кунлик талаб ошиб кетиши муҳокама қилинганди ва бу бўйича Тошкентда дастур қабул қилиниб, ишлар бошлангани маълум қилинганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.