Тошкентдаги мактаб ҳудудида 26 туп манзарали дарахтлар кесиб кетилгани аниқланди

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 26 туп манзарали дарахтлар кесиб кетилгани аниқланди

Бир эркак мактабни ўраб турувчи панжарага туташ бўлган гаражлардан ошиб тушиб, дарахтларни кесган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 171-умумтаълим мактаби ҳудудидаги дарахтлар кесилганлиги ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 26 туп манзарали дарахтлар кесиб кетилгани аниқланди
Аниқланишича, Мирзо Улуғбек туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги МАФИФИДУМ (собиқ 171- умумтаълим мактаби) ҳудудида 26 туп Гледичия навли манзарали дарахтлар фуқаро Страшко Анатолий Сергеевич томонидан кесилган.

Видеокузатув камерасининг кўрсатишича, фуқаро бу ишни мактабни ўраб турувчи панжарага туташ бўлган гаражлардан ошиб тушиб, амалга оширган.

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва унинг туман бўлими ҳамда туман прокуратураси томонидан ўрганилди.

Ҳозирда мутахассислар томонидан етказилган зарар ўрганилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.