Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига кенг кўламли ўрмон ёнғинлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Давлат раҳбари ўрмон ёнғинлари оқибатида фуқаролар ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий зарар кўргани муносабати билан президент Қосим-Жомарт Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Абай вилоятида Давлат ўрмон қўриқхонаси ҳудудидаги ўрмон массиви ёниб кетган эди. 60 минг гектар майдонни эгаллаган ёнғин натижасида 14 киши ҳалок бўлди.
Ўрмон ёнғинини ўчиришга ҳозирга қадар 1500 нафарга яқин киши, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 300 дан ортиқ техникаси жалб этилган.